Тошкент ш.
ИНВЕСТИЦИЯ МАҲОРАТИ
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ДАВРИДА САРМОЯВИЙ ДОНОЛИК
Ўзбек тилида (Кирилл)
Ўзбек тилида (Кирилл)
14 990 Сўм
19 990 Сўм
Ўзбек тилида (Лотин)
Ўзбек тилида (Лотин)
14 990 Сўм
19 990 Сўм
Рус тилида
Рус тилида
14 990 Сўм
19 990 Сўм
Биз хақимизда
Ушбу қўлланмада молия бозорининг асосий тушунчалари, вазифалари ва шакллари кенг ёритилган, шунингдек, инвестициялардан даромад топиш йўллари ва улардаги риск даражалари, қимматли қоғозларга инвестиция қилишнинг асосий стратегиялари ва дивиденд олиш имкониятлари, миллий ва глобал етакчи товар хом-ашё биржалари ва уларда амалга ошириладиган савдолар аниқ мисоллар орқали келтирилган. Китобни тайёрлашда хорижий давлатлар олимларининг махсус адабиётлари ва миллий ҳамда хорижий ташкилотлар расмий маълумотлари таҳлил қилинган.
Китобдан қимматли қоғозлар бозори орқали даромад топишга интилувчи инвесторлар, иқтисодиётнинг барча йўналишларида таълим олаётган талабалар, магистрантлар, докторантлар, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва иқтисодиёт соҳасига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
Ушбу қўлланма қимматли қоғозлар бозори орқали даромад топишга интилувчи инвесторлар, иқтисодиётнинг барча йўналишларида таълим олаётган талабалар, магистрантлар, докторантлар, олий таълим муассасалари профессор- ўқитувчилари ва иқтисодиёт соҳасига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мақсадида ёзилган. 
Муаллифлар

Абдулносир Турсунов Халқаро тажрибаларни эгаллагани сабабли халқаро инвестицияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар савдоси, валюталарнинг савдо терминалидаги савдоси, таҳлили, бизнесни ривожлантириш, startup лойиҳаларни амалга ошириш, молия бозорида савдоларни амалга ошириш малакаларини эгаллаган сабабли 2015 йилдан “The Priceless Key To Success & Professional Business Insights” – Муваффақиятга Эришишнинг Қийматли Калити ва Профессионал Бизнесни Ривожлантириш ва Индустриал Бошқариш  мавзусида китоб ёзиб, Германия нашриёти билан ҳамкорликда чоп этган. 2018 йилда “Evolution in Green Car Technology” – Яшил (Экологияга фойдали) Автомобил Технологиясидаги Эволюция ва “Algorithm FEWIXVM Financial Trading Proven Study Course For 20 Days” – FEWIXVM Алгоритми Асосида Ўз Исботини Топган Молиявий Савдо учун 20 Кунлик Курс китобларини Германия нашриёти билан ҳамкорликда чоп этган. 2020 йилда “Digital Business & Investment Blueprint” китобини Amazon онлайн китоблар дўконида жойлаштирди. 
Юқорида кўрсатилган китоблар хозирги кунда машхўр бўлган Amazon, Morebooks, Goodreads,  Flipkart ва бошқа давлатлардаги онлайн китоб сотуви платформаларида китобхонлар учун таклиф қилинмоқда. 

Абдулносир Турсунов лойиҳаларни амалга ошириш, ривожлантириш, уларни бошқариш механизми ва технологияси бўйича китобхонлар билан фикр алмашишга тайёрлигини билдириб қолади. 
Инвестиция Маҳорати китоб қўлланмаси Устозларимиз Эшов Мансур Пулатович ва Мирзаев Чори Садибақосович бошчиликларида Манавият нашриётидан нашрдан чиқарилган.

 
Абдулносир Турсунов

Иқтисод фанлари доктори, доцент. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий таҳлил ва мониторинг бўлими бош иқтисодчиси лавозимида фаолият кўрсат- ган. Иқтисодий ва молия йўналишларида кўп йиллик тажрибага эга. М.Эшовнинг бир нечта китоб ва рисолалари хориж ҳамда юртимизда чоп этилган. Жумладан: «Научно-методические основы оценки и управле- ния стоимостью предприятия», «Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши: омиллар, натижалар ва истиыболлар», «Корхона қийматини бошқариш концепцияси ва уни амалга ошириш йўллари», «Кўп укладли иқтисодиёт шароитида корхоналар қийматини бошқаришнинг асосий концептуал қоидалари», «Бошқариш мақсадлари учун корхона ва унинг активлари қийматини баҳолашнинг услубий масалалари», «Саноат корхоналари рен- табеллиги кўрсаткичлари асосида корхона қийматини бошқариш», «Молиявий барқарорликни таъминлаш – корхона қийматини оширишнинг асосий омили», «Основные направления раз- вития энергетической отрасли Республики Узбекистан», «Investment and Market Structure Deployment in the Implementation of Enterprise Value Advancement: Case of Uzbekistan», «The Role of Investments in the Development of Power Industry», «Effective use of investments in the development of the electric power industry», «Impact of Financial Sustainability on Enterprise Value Expansion», «Concept of the effective interrelationship of bank and industry kapitals», «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда кредит муассасалари фаоллигини оширишнинг аҳамияти», «Баркамол авлодни шакллантиришда ахборот технологияларининг ўрни», «Organization of additional professional education of accountants» ва бошқалар.

Эшов Мансур Пулатович

«Туронбанк» АТБ Бошқарув Раиси. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва Япониянинг Саитама университетини тамомлаган. Чори Мирзаев 1995–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, 2007–2010 йилларда «KDB Bank Uzbekistan» АЖда, 2010–2015 йилларда «Асака» банк акциядорлик тижорат банкида иш фаолиятини олиб борган. 2015 йилдан ҳозирги вақтгача «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Халқаро банк муносабатлари, дилинг операциялар, халқаро операциялар, монетар операциялар, кредит уюшмалар, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича етакчи эксперт ҳисобланади.

Мирзаев Чори Садибақосович
Биз билан боғланинг
* Исмингиз
 
* Телефон рақамингиз